АҚШнинг сайланган Президенти Дональд Трамп жамоаси Европа расмийларига янги маъмурият НАТО аъзоларидан мудофаа харажатини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача оширишни талаб қилишини маълум қилди, деб хабар тарқатди "Financial Times" газетаси.
Трамп мудофаа харажатини 3,5 фоиз оширишга рози. Ушбу масалани ўзаро савдода қулай шартлар таклифи билан боғлаш режалаштирилган.
НАТО давлатлари 2023 йил Вильнюсда бўлиб ўтган саммитда ЯИМнинг камида 2 фоизини мудофаага сарфлаш бўйича келишувга эришган. Айни дам 32 аъзо давлатдан 23 тасида бу миқдор 2 фоиз.
АҚШ етакчиси Европани иттифоқчилар мудофаа қобилиятига кам ҳисса қўшаётгани учун бир неча бор танқид қилган. Агар европалик ҳамкорлар ўз хавфсизлиги учун салмоқлироқ молиявий жавобгарликни зиммасига олмаса, Қўшма Штатлар ташкилот таркибидан чиқиши билан таҳдид қилган.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ижтимоий тармоқларда газ ҳисоблагичларнинг батареялари билан боғлиқ муаммолар кузатилаётгани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.