«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ижтимоий тармоқларда газ ҳисоблагичларнинг батареялари билан боғлиқ муаммолар кузатилаётгани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Telegramʼдаги «Kurbanoff.net» канали муаллифи Шуҳрат Қурбонов маҳаллий ишлаб чиқарилган газ ҳисоблагичларда бир неча йилдан сўнг (2 йилдан 3 йилгача) батареялар қуввати тугаши, натижада ҳисоблагич тизимга маълумотларни узатишни тўхтатиши ҳақида ёзди. У батареяларни алмаштириш билан фақат газ таъминоти корхонаси мутахассислари шуғулланиши мумкинлигини таъкидлади.
«Ҳудудгазтаъминот»га кўра, мутахассислар томонидан истеъмолчилардаги (батарея ёки алоқадаги муаммо сабаб) алоқага чиқмаётган электрон газ ҳисоблаш ускуналари (ЭГҲУ) мониторинги юритиб келинади. Ушбу мониторинг асосида камчилик аниқланган ЭГҲУлар республикадаги 2 мингга яқин маҳалла газчилари томонидан ўрганилиб, муаммолар ҳал этилмоқда. Таъкидланишича, истеъмолчиларнинг батарея ёки алоқа сим картаси билан боғлиқ мурожаатлари зудлик билан бартараф этиляпти.
«Истеъмолчиларга ўрнатилган ЭГҲУлар хотираси доимий равишда кўрсаткичларни ҳамда 3 ойлик (90 кунлик) кунлик ва соатлик газ сарфи ҳажмларини сақлаб бориш имконига эга. Турли сабабларга кўра ЭГҲУдаги газ сарфи ҳажмлари маълумотлари ўз вақтида истеъмолчи шахсий ҳисобрақамига юбориш имкони бўлмаган тақдирда, аниқланган муаммолар бартараф этилганидан сўнг ЭГҲУ хотирасида маълумотлар қайси кунга тегишли бўлса ўша кунга йўналтирилади ва мазкур давр бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилади», — дейилади муносабатда.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчилардан вақти-вақти билан ЭГҲУ ва шахсий кабинетдаги кўрсаткичларни ўзаро солиштиришни тавсия қилади. Кўрсаткичлар ҳақида «Ҳудуд Газ Таъминот» мобил иловаси орқали ёки шахсий кабинет орқали маълумот олиш мумкин. Агар ЭГҲУ ва шахсий кабинетдаги кўрсаткичлар фарқ қилса, ёки ҳисобрақамингиздаги маблағлар ўзгаришсиз қолгани сезилса, дарҳол 1104 қисқа рақамига ёки маҳалла газчисига мурожаат қилиш лозимлиги эслатиб ўтилди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.