Хорватияда парламент сайловларига ҳозирлик кўрилмоқда

Хорватияда парламент сайловларига ҳозирлик кўрилмоқда

17 апрель, чоршанба куни Хорватияда мамлакат парламентига навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтади.

Сайловдан олдинги сўровларга кўра, ҳукмрон ўнг марказчи Хорватия Демократик Иттифоқи (ҲДЗ) партияси фаворит ҳисобланади.

3,7 миллион сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга.

Қонун чиқарувчи орган 151 ўриндан иборат.

Депутатлик мандати учун 2302 номзод кураш олиб боради. 140 нафар депутат бутун мамлакат бўйлаб сайлов округларидан, 3 нафар депутат диаспорадан, 8 депутат эса миллий озчиликларга тегишли.

Сайловда овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 19:00 гача давом этади.

Сайловда «Адолат дарёлари» альянси, «Она юрт» ҳаракати, «Кўпчилик ва ҳамкорлар», «Биз қила оламиз» блоклари ва Стриа Демократик партияси (ИДП) ҳам иштирок этмоқда.

Хорватия Президенти Зоран Миланович мамлакатда 17 апрель куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларида иштирок этиши ҳақида баёнот берди. Сиёсатчига кўра, агар у ғалаба қозонса, президентликдан кетади ва парламентдаги янги кўпчилик қўллаб-қувватлаши билан ҳукуматга бошчилик қилади.

Хорватияда парламент сайловлари ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади. 2020 йил 5 июлда бўлиб ўтган аввалги парламент сайловлари натижаларига кўра, ХДЙ 66 та ўринни қўлга киритиб, ишончли ғалаба қозонган эди.

Хорватия Европа Иттифоқининг энг ёш аъзоси. Мамлакат ҳамжамиятга 2013 йилда қўшилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!