Хоразмда Malibu ва Nexia тўқнашуви: йўловчи аёл ҳалок бўлди

Хоразмда Malibu ва Nexia тўқнашуви: йўловчи аёл ҳалок бўлди

Кеча, 5 ноябрь куни ярим тунда “Урганч-Хива” автомобиль йўлининг 6-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада бир киши ҳалок бўлди.
 
ЙТҲ қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Malibu ва Nexia русумли машиналарнинг тўқнашиши натижасида юз берган.
 
Ўзаро тўқнашган автомобиллар, харакатланиш чизиғидан чиқиб кетиб, йўл чеккасидаги бетон устунларга бориб урилган. Тўқнашув Nexia автомобилининг йўловчиси бўлган, 28 ёшли аёлни ҳаётдан бевақт олиб кетган.
 
Хоразм ИИБнинг маълум қилишича, бугунги кунда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!