Жорий йилнинг 16 август куни ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Янгибозор тумани ИИБ ходимлари томонидан жиноят, айнан ўғрилик жиноятини содир этишга алоқадорликда гумон қилинаётган фуқаро Б.Сапаевга нисбатан тан жароҳати етказилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, натижалари ҳақида қўшимча хабар берилади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти блогерлар ва журналистлардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг расмий вакилларидан барча тафсилотлар ва ҳолатларни аниқламай ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот ресурсларида расмий хабар эълон қилинмасдан туриб, ички ишлар органлари тўғрисида ишончли бўлмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.