"Спортинг" — "Арсенал": ЕЧЛ чорак финали учун таркиблар маълум!
Бугун, 7 апрель куни УЕФА Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 1/4 финал босқичи доирасида Лиссабоннинг "Спортинг" жамоаси ўз майдонида Лондоннинг "Арсенал" клубини қабул қилади.
Баҳс "Жозе Алваладе" стадионида бўлиб ўтади ва уни германиялик ҳакам Даниэль Зиберт бошқариб боради.
Жамоалар майдонга қуйидаги таркибларда тушишади:
"Спортинг": Силва, Дьоманде, Араухо, Фреснеда, Инасиу, Симойнш, Морита, Гонсалвеш, Катамо, Тринкан, Суарес.
"Арсенал": Райя, Уайт, Салиба, Магальяйнс, Калафьори, Субименди, Райс, Эдегор, Троссард, Мадуэке, Дьёкереш.
Жамоаларнинг жавоб учрашуви 15 апрель куни Лондондаги "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал босқичида "Спортинг" икки ўйин натижасига кўра "Будё-Глимт"ни (0:3, 5:0), "Арсенал" эса "Байер"ни (1:1, 2:0) мағлуб этиб, чорак финалга йўл олган эди.
