«Лукойл»га қарашли «Нижегороднефтеоргсинтез» (НОРСИ) нефтьни қайта ишлашни 5 апрель куниги дронлар ҳужумидан сўнг тўхтатган. Бу ҳақда Reuters агентлигига соҳадаги икки манба хабар берган.
Қайд этилишича, Россияда қайта ишлаш ҳажми бўйича 4-ўринда турадиган ва жумладан Москва ҳудудини ёқилғи билан таъминлайдиган мазкур йирик НПЗ якшанба куни хом ашёни қабул қилиш ва қайта ишлашни тўхтатган.
6 апрелдан бошлаб корхона Санкт-Петербург товар-хом ашё биржасида бензин, дизель ёқилғиси ва мазут савдосини ҳам тўхтатган.
«НОРСИ биржа шартномалари бўйича бензин ва дизель юкламайди, дастлабки маълумотларга кўра апрель ойи охиригача. Биржа савдолари ҳам шу муддатгача бўлмайди. Завод нефть базасидан автотранспорт орқали олиб чиқиш ҳам тўхтатилди», — деган Reuters манбаларидан бири.
Йиллик қуввати 17 миллион тонна нефть бўлган завод ўтган йили 5 миллион тоннадан ортиқ бензин ва шунча миқдорда дизель ишлаб чиқарган. У Украина томонидан баҳорда амалга оширилган дрон ҳужумлари натижасида фаолияти тўхтаган учинчи корхона бўлди.
Бундан аввал, 21 март куни «Роснефть»га қарашли Саратов НПЗ дрон ҳужуми натижасида ягона бирламчи қайта ишлаш ускунаси ишдан чиққанидан сўнг нефть қабул қилишни тўхтатгани хабар қилинган эди. Шунингдек, 26 март куни Ленинград вилоятида жойлашган «Киришинефтеоргсинтез» («Кинеф») заводи ҳам фаолиятини тўхтатган. У Россияда қайта ишлаш ҳажми бўйича 2-ўринни, Европа қисмида эса 1-ўринни эгаллайди.
Манбаларга кўра, йиллик қуввати 20 миллион тонна бўлган «Кинеф» заводи ишини фақат қисман — 60–75 фоиз қувват билан тиклаши мумкин бўлиб, бу жараён тахминан бир ой вақт олади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.