АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social тармоғидаги баёнотида Эрон учун ҳал қилувчи тун яқинлашганини айтиб, бутун бир цивилизация йўқ бўлиб кетиши мумкинлигини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, «бу кеча бутун бир цивилизация ҳалок бўлиши ва ҳеч қачон қайта тикланмаслиги мумкин». Шу билан бирга, Трамп бундай сценарийни истамаслигини, аммо бу эҳтимолдан ҳоли эмаслигини таъкидлаган.
Шунингдек, у «тўлиқ ва кенг қамровли режим алмашуви» натижасида Эронда «ақллироқ ва камроқ радикал кучлар» пайдо бўлиши мумкинлигини қайд этган. Трамп бу ўзгаришларни «инқилобий даражада гўзал» деб атаган.
Президент бу воқеаларни жаҳон тарихидаги энг муҳим паллалардан бири сифатида баҳолаб, яқин соатларда вазият ойдинлашишини айтган. Шунингдек, у Эрон халқига фаровонлик тилаган.
Баёнот Трамп томонидан берилган навбатдаги ультиматум муддати якунланаётган бир пайтда янгради. Унга кўра, Эронга Ормуз бўғозини очиш ва АҚШ билан келишувга эришиш учун вақт берилган эди.
Аввалроқ Теҳрон вақтинчалик сулҳ таклифини рад этган ва Покистон орқали доимий келишув шартларини ўз ичига олган 10 банддан иборат ҳужжатни тақдим этган. Шунингдек, 5 апрель куни Трамп Эрондаги электр станциялари ва кўприкларга зарба бериш билан таҳдид қилган эди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.