Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари якунланди.
Мусобақада аёллар ва эркаклар ўртасида 10 тадан вазн тоифасида жанглар ташкил этилди. Ярим финалга 11 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари етиб келган эди.
Бугунги куннинг дастлабки жангида Нигина Ўктамова (-57 кг) ҳиндистонлик Жасминга қарши рингга кўтарилди. Тенг курашлар остида ўтган ярим финал баҳсида ҳакамлар қарорига кўра ғалаба ҳиндистонлик спортчига берилди — 2:3.
-75 кг вазн тоифасида Жавоҳир Абдураҳимов ҳам ярим финал жангида иштирок этди. У ҳиндистонлик Акашга қарши баҳс олиб бориб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Бутун жанг давомида тезкорлигини намойиш этган Ўзбекистон терма жамоаси вакили 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
-85 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Жасурбек Йўлдошев ярим финалда ҳиндистонлик Локешга қарши рингга чиқди. Қизиқарли кечган жангда боксчи ҳар томонлама устунликни қўлга киритиб, 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
-80 кг вазн тоифасида Фазлиддин Эркинбоев финал йўлланмаси учун жанубий кореялик Ким Минсеонгга қарши жанг ўтказиши керак эди. Бироқ рақиб жангдан бош тортгани сабабли Эркинбоев ғолиб деб топилди.
-60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Абдураҳмон Маҳмуджонов ярим финалда қозоғистонлик Оразбек Ассилкуловга қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда Маҳмуджонов 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани бронза медали билан якунлади.
Кун доирасидаги сўнгги ярим финал жангида -92 кг вазн тоифасида Ҳалимжон Мамасолиев қозоғистонлик Тоғамбай Сагиндик билан баҳс олиб борди. Боксчи 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал босқичига йўл олди.
Шунингдек, 6 апрель кунги дастур доирасида -80 кг вазн тоифасидаги Рухшона Парпиева тўғридан-тўғри финал босқичига йўл олган бўлса, -75 кг вазнда Азиза Зокирова ҳамда -65 кг вазн тоифасида Абдуллоҳ Мадаминов олтин медал учун рингга кўтарилиш имкониятини қўлга киритган эди.
20 та вазн тоифасида тўлиқ таркибда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар боксчиси бронза медалига эга бўлди, етти нафар чарм қўлқоп устаси олтин медал учун баҳс олиб боради.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ҳормуз бўғозини бутунлай ёпишдан кўра, кемалар учун божлар жорий қилиш мақбул, деди Франциянинг энг йирик нефт компанияси Total бош директори Le Figaro газетасига.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.