Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгашининг Ислом Республикаси Американи мағлуб этгани ҳақидаги эълон АҚШ президенти Дональд Трампни ғазаблантирди ва у CNNни дезинформация тарқатишда айблади.
Трамп бу ҳақда ўзининг Truth Social саҳифасида ёзди.
"CNN World News томонидан эълон қилинган баёнот сохта, буни CNN яхши билади", деди АҚШ президенти ва Эроннинг расмий баёноти ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи томонидан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган ҳужжат эканлигини қўшимча қилди.
"Мен ушбу баёнотни (Арағчи томонидан эълон қилинган ҳужжатни) Truth Socialда жойлаштирдим. Расмийлар ҳозирда CNN World сохта баёнотни нашр этганми ёки йўқлигини текширмоқда. CNNга ушбу баёнотни дарҳол қайтариб олиш ва ҳар доим жирканч хабарлар учун тўлиқ узр сўраш буюрилган. Тергов натижалари тез орада эълон қилинади", деб таъкидлади Трамп.
Шуни таъкидлаш керакки, Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши Қўшма Штатлар устидан ғалаба қозонганини даъво қилиб, Оқ уй қабул қилишга мажбур бўлган шартларни эълон қилди. Шундан сўнг, Аббос Арағчи ўзининг ижтимоий тармоқ аккаунтларида сулҳга эришиш мумкин бўлган шартлар ҳақида тушунтириш эълон қилди. Кейинчалик Трамп Ароқчининг баёнотини ўзининг Truth Social саҳифасида қайта жойлаштирди.
Маълумот учун: Эрон ташқи ишлар вазирининг баёноти Олий Миллий хавфсизлик кенгашига ҳавола қилинган ҳолда тарқатилган бўлса-да, ушбу ҳужжатлар матнлари бир-биридан фарқ қилади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.