Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Парижда бўлиб ўтган сессияси Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) тан олинган халқаро федерациялар рўйхатига қайтаришдан бош тортди, дея хабар берди РИА Новости.
Аввалроқ Спорт арбитраж суди (САS) ХОҚнинг 2023 йил 22 июндаги ХОҚ сессиясининг ташкилотни тан олишни бекор қилиш ҳақидаги қарори устидан берган апелляциясини рад этган эди.
Ўша йилнинг 7 июнида ХОҚ Ижроия қўмитаси қўмита сессиясига IBAнинг тан олинишини қайтармасликни тавсия қилди, чунки ассоциация бунинг учун 2021 йил декабрида белгиланган зарур шартларни бажармаган.
Суд маълумотларига кўра, россиялик Умар Кремлёв бошчилигидаги IBA ХОҚ томонидан белгиланган зарур шартларни бажармаган. Хусусан, молиявий шаффофликни ошириш, ҳакамларнинг ҳалоллиги мониторинги ва назоратини таъминлаш ва ХОҚ томонидан тавсия этилган бошқа чоралар тўлиқ бажарилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ХОҚ 2019 йилда IBAни (ўша пайтда AIBA) тан олишдан бош тортган эди. Токио Олимпиадасида бокс турнири сақланиб қолди, аммо ўйинлар ХОҚнинг махсус комиссияси ва ҳакамлари томонидан ўтказилган эди.
2024 йилги Олимпия ўйинларида ҳам бокс яна IBA иштирокисиз ўтказилади.
Sky News Arabia телеканали ўз манбасига таяниб, Россия ҳужумдан бир неча соат олдин Эронни Исроилнинг яқинлашиб келаётган зарбаси ҳақида огоҳлантирганини хабар қилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Украина Миллий полицияси аҳоли қўлида 1,4 миллион дона ўқотар қуролни рўйхатга олган. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Леонид Тимченко маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича янги ҳисоботни эълон қилди.
Унда қайд этилишича, 2023 йили ушбу хасталик дунё бўйича 8,2 миллион кишида аниқланган. Хавотирли жиҳати, бу 2022 йилга нисбатан 0,7 миллионта кўп ва 1995 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
АҚШнинг Флорида штатидаги Нептун-Бич шаҳрида президентлик сайловлари учун муддатидан олдин овоз бериш участкаси яқинида 18 ёшли ўсмир икки аёлга мачетени силкитгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳаво кучларининг Ғазо сектори шимолидаги беш қаватли турар-жой биносига уюштирган зарбаси натижасида камида 93 киши ҳалок бўлгани ва 40 га яқин киши бедарак йўқолганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Jazeera.
Бу ҳақда Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик йиғилиши доирасида Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли: ислоҳотлар ва глобал интеграция” мавзусида юқори даражали давра суҳбатида маълум қилинди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ижтимоий тармоқлардаги лайк ва изоҳлар учун одамларни таъқиб қилишни бас қилишни сўради. Бу ҳақда Asia-Plus нашри ўзининг Телеграм- каналида ёзмоқда.