Бутунжаҳон Ислом уюшмаси раҳбари: «Ўзбекистон Президентининг маданият ва маърифатга қаратган эътибори барча мусулмон мамлакатлари учун намуна»

Бутунжаҳон Ислом уюшмаси раҳбари: «Ўзбекистон Президентининг маданият ва маърифатга қаратган эътибори барча мусулмон мамлакатлари учун намуна»

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бутунжаҳон Ислом уюшмаси Бош котиби Шайх Муҳаммад бин Абдулкарим ал-Исса иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув ва ташриф Бутунжаҳон Ислом уюшмаси таклифига биноан амалга оширилди. Унда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Турғунов ҳам қатнашди.

Дўстона ва самимий руҳда ўтган учрашувда Марказ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида жумладан, Марказ доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, барча илмий ва ташкилий ишлар ҳақида маълумот берди.

– Ўзбекистон Ислом илми, фиқҳ ва ҳадис соҳасида юксак меросга эга. Бу заминда машҳур уламолар, буюк фақиҳлар, муҳаддислар, мутафаккирлар ва санъатшунослар етишиб чиққан, – деди Ислом уюшмаси бош котиби. – Ушбу мероснинг Ислом оламидаги аҳамияти ва долзарблигини кўрсатишда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази муҳим ўрин тутади. Бу юртнинг таниқли ва машҳур алломалари туфайли Ислом цивилизациясининг асл моҳияти хусусан, инсонпарварлик ва бағрикенглик қадриятлари бугунги кунга қадар сақланиб қолган. Мазкур мегалойиҳа бу бой меросни жаҳон ҳамжамиятига танитишда асосий аҳамиятга эга. Биз Бутунжаҳон Ислом уюшмаси номидан ушбу саъй-ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбекистон Президентининг маданият ва маърифатга қаратган эътибори барча мусулмон мамлакатлар учун намуна бўлади. Марказ билан ҳамкорлик қилишдан бениҳоят мамнунмиз! – дея таъкидлади Шайх Муҳаммад Абдулкарим Ал-Исса.

Бутунжаҳон Ислом уюшмаси раҳбари: «Ўзбекистон Президентининг маданият ва маърифатга қаратган эътибори барча мусулмон мамлакатлари учун намуна»

Учрашув давомида Шайх Муҳаммад Абдулкарим Ал-Исса Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусан, Ислом цивилизацияси марказининг барча тадбирлари, режалаштирилган турли анжуманларга қизиқиш билдириб, бу борада олиб борилаётган ишларни юксак баҳолади ва мамнуният билан эътироф этди. Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими қанчалик аҳамиятли эканлигига эса алоҳида тўхталди. Шу ўринда Шайх Муҳаммад Абдулкарим Ал-Исса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқидан қуйидаги иқтибосларни келтирди: «Биз бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади. Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ҳам шу мақсадга хизмат қилади». Шайх Муҳаммад Абдулкарим Ал-Исса Ўзбекистон Президенти томонидан БМТ минбаридан туриб илгари сурилган мазкур улкан ташаббус Бутунжаҳон Ислом уюшмаси номидан қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Марказ таркибида Араб-ислом хаттотлик мактабини очиш йўлга қўйилганини маълум қилди. Шайх Муҳаммад Абдулкарим Ал-Исса ушбу лойиҳани тўла-тўкис қўллаб-қувватлади:

– Янги Ўзбекистон лойиҳаси бўлмиш бу хаттотлик мактаби орқали Қуръони каримнинг ҳар бир сурасини махсус араб хатида, безаклар билан бойитилган тарзда қўлда кўчириш мақсадга мувофиқ, – дея таклиф қилди Бош котиб, – Ўзбекистондаги бўлажак Араб-ислом хаттотлик мактаби фаолиятини йўлга қўйишда, шунингдек, жаҳон миқёсида машҳур бўлган катта тажрибага эга хаттотларни ушбу марказга жалб этиш, хаттотларнинг иш фаолияти самарали бўлиши учун уларни рағбатлантириш ва умуман мактаб фаолиятини ривожлантиришда астойдил ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.

Бутунжаҳон Ислом уюшмаси раҳбари: «Ўзбекистон Президентининг маданият ва маърифатга қаратган эътибори барча мусулмон мамлакатлари учун намуна»

Делегация аъзолари Макка шаҳрида жойлашган Ҳиро маданият даҳаси, Ваҳий музейи, «Бурж ас-саъа» минорасида жойлашган шу номдаги музей, Каъба кисваси учун қирол Абдулазиз мажмуаси ва Мадина шаҳридаги «Бўстон» музейи, Пайғамбаримиз (с.а.в) сийратлари ва Ислом цивилизацияси музейи, Жидда шаҳридаги Ислом санъати музейи ва кутубхонасига ташриф буюрди ва ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борди.

Бундан ташқари, Ислом цивилизацияси маркази делегацияси аъзолари музей ва кутубхоналарга қилган ташрифлари жараёнида Пайғамбаримизнинг фаолият ва турмуш тарзларини ифодаловчи видеолавҳалар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилиши масаласини ҳам кўриб чиқишди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан Самарқандда янгидан бунёд этилаётган Имом Бухорий мажмуаси зиёратчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласида ҳам фикр алмашилди. Бу борада Саудия Арабистони тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Бутунжаҳон Ислом уюшмаси Тадбирлар ва конференциялар бўлими бошлиғи Шокир Салоҳ ал-Адваний билан мулоқот ўтказилди. Мулоқот давомида Ислом уюшмаси вакили бу масалада Саудия Арабистонининг етакчи ташкилотларидан бири «Илм» компанияси кўмак беришини билдирди. Кейинги муҳокамалар видеоконференция шаклида давом эттирилишига келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қаршида 150 нафар йўловчили самолёт ғойиб бўлди

Самолёт сигнал беришни тўхтатган ва аэродромдан 12 км радиусда радарлардан ғойиб бўлган.

Аҳолига субсидия ўрнига фоизсиз қарз берилади

2025 йилдан бошлаб аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан ажратиладиган субсидиялар босқичма-босқич бекор қилинади.

Ички ишлар вазирлиги семиз ходимларни ишдан бўшатади

Унга кўра, 20 минг киши жисмоний тайёргарлиги текширувидан ўтказилди ва улардан 30 нафари ишдан бўшатилди

Австриялик олимлар вақтни орқага қайтаришни ўрганишди

Бу илм-фандаги фундаментал инқилобдир — нима юз берганини қисқача тушунтирамиз

70 ёшдан ошган ҳайдовчиларга рулга ўтириш тақиқланади

Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Машҳур овчи уч метрли лаққа тутди

Чехиялик машҳур балиқ овчиси Якуб Вагнер уч метрли лаққани тутди.

Хитойликлар аёл ўрнини боса оладиган робот ихтиро қилди

Бу ҳақда Хитой ОАВлари хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! Бугун Ўзбекистонда йилнинг энг ноёб ҳодисаларидан бири — Персеидлар кузатилади

Шунингдек, Венера ва Юпитер сайёралари ҳам яққол кўринади.

АҚШдаги уйга ёши Ерникидан катта метеорит қулаб тушди

Таъкидланишича, метеорит тахминан 4,56 млрд. йил аввал пайдо бўлган

АҚШ Россияга қурол-яроғ бўйича келишувни музокаралар учун "рағбат" сифатида таклиф этиши мумкин

Бироқ, ядровий келишув тафсилотлари президентлар даражасида муҳокама қилиниши эҳтимолдан йироқ.

Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда ҳаво диспетчери ва экипаж ўртасидаги алоқа узилиб қолди

Женнифер Лопес концертидан сўнг "Бунёдкор" стадионининг аҳволини кўрдингизми? (Фото)

Кеча "Бунёдкор" стадионида жаҳон машҳур қўшиқчи Женнифер Лопеснинг концерт дастури бўлиб ўтди.

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

Наманганлик отахон рекорд жаримани «ишлаб олди»

Наманган вилоятида «Gentra» русумли автотранспорт воситасида 82 маротаба йўл ҳаракатлари қоидаларини бузган отахоннинг машинаси хатланди.

ОТМга давлат гранти ва тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш баллари белгиланди

2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди.

Путин Доналд Трамп билан музокаралардан сўнг нега ҳарбий қабристонга борди?

Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, бу ўзига хос рамзий маънога эга

Зеленский тинчлик келишуви эвазига Россияга бутун Донбасс ҳудудини топширишдан бош тортди

Агентлик бу ҳақда Аляскадаги саммитдан кейин Трамп ва Зеленский ўртасида бўлиб ўтган суҳбатдан хабардор манбаларига таяниб ёзмоқда.

Трамп Зеленскийга Путин бутун Донбассни олишни истаётганини билдирди

Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

“Трамп ёлғон гапирмоқда”

Лула да Сильвага кўра, расмий маълумотларга асосланса, АҚШ Бразилия билан савдода ижобий балансга эга.

Reuters Путин Украинадаги урушни якунлаш учун қўйган шартлар рўйхатини эълон қилди

Агентлик манбаларига кўра, Россия президенти қуйидаги шартлар бажарилмагунча Украинада ўт очишни тўхтатишни истисно қилмоқда:

Ўзбекистон президенти сув тошқинлари қурбонлари муносабати билан Покистонга таъзия йўллади

Покистон ва Покистон назоратидаги Кашмирда кучли муссон тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 307 киши ҳалок бўлгани тасдиқланган

Исроил Яман пойтахтига ҳаво зарбалари берди

Сана шаҳридаги электр станциясида кучли портлашлар юз берган.

Ғазо секторида очлик қурбонлари сони ошиб бормоқда

Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.

Фориш тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Данияда поезд рельсдан чиқиб кетди

Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.

Сиэтл марказида ўғрилар заргарлик дўконини 90 сонияда «тозалаб» кетишди

Сиэтл полицияси заргарлик дўконида 90 сония давом этган сурбетларча ўғирлик ҳақида маълум қилди. Жиноятчилар 2 млн долларлик олмос, қиммат соатлар ва тиллаларни қўлга киритган.

Ҳиндистон ва Покистонда кучли ёмғирлар ва сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.

Россияда ҳарбий завод портлади, қурбонлар бор

100 дан ортиқ киши, шиша бўлакларидан жароҳат олган.

АҚШда мутацияга учраган қуёнлар сурати эълон қилинди

Ушбу вирус одамга юқмайди, аммо ҳайвонлар учун ўта хавфли.

Швециянинг Эребру шаҳрида масжид ёнида отишма содир бўлди

Ҳозир воқеа жойида полиция томонидан махсус операция ўтказилмоқда

Туркия ТИВ Исроилнинг E1 ҳудудида мустамлака қуриш режасини қоралади

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг ишғол қилинган Ғарбий соҳилдаги E1 ҳудудида яҳудий мустамлакаларини қуриш режасини кескин қоралади.

Хитойда ишсизлик даражаси 5,2 фоизга етди

Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.

Африканинг 23 мамлакатида вабо эпидемик ўчоқлари аниқланди

Африка иттифоқига аъзо 23 мамлакатда вабо эпидемик ўчоқлари аниқланди.

Исроил ғазоликларни Жанубий Суданга кўчирмоқчи

Исроил бош вазири Ғазо аҳолисининг катта қисмини кўчириш ғоясини “ихтиёрий миграция” деб атамоқда.

Россиялик сиёсатчидан янги ташаббус: «Бир синфга — бир мигрант»

Россиянинг «Новые люди» партияси етакчиси Алексей Нечаев «Бир синфга — бир мигрант» ташаббуси билан чиқди.

Саудия Арабистонида оилавий зўравонлик қурбони бўлган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.

Тайванга кучли “Подул” тайфуни ёпирилди

Тайфун зарбаси натижасида 30 дан ортиқ одам жабрланган.

Ургутда 2 та юк машинаси тўқнашиб кетди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Келесда божхоначилар таркибида зарарли модда бўлган оздирувчи маҳсулотларни фош қилди

Марказий божхона лабораториясида олиб борилган экспертиза таҳлилларидан сўнг мазкур чой ва қаҳвалар, капсулалар таркибида “сибутрамин” моддаси мавжудлиги аниқланди.

АҚШда логистика поездининг 35 та вагони релсдан чиқиб кетди

Ҳодиса сабаби номаълум, айни дамда тергов олиб борилмоқда.