Навоий вилоятининг Хатирчи ҳамда Навбаҳор туманида яшовчи фуқароларнинг ўз томорқасида йирик миқдорда гиёҳванд ўсимликлар етиштириб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Фаёз Қосимов маълум қилмоқда.
Билдирилишича, Хатирчи туманининг Деҳқонобод маҳалласи фуқароси - 50 ёшли эркак мўмай даромад топиш мақсадида ўз томорқасида марихуанна ўсимлигини етиштириб келган. Туман ички ишлар бўлими тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида унинг томорқасида 168 туп нам ҳолатдаги гиёҳванд ўсимлиги борлиги аниқланган. 23 кг 300 гр вазнга эга яшил рангли ўткир ҳидли марихуанна холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган. Бундан ташқари, унинг ичкари ҳовлисидан қопда 45 гр, томорқа экинлари орасидан 215 грамм қуритилган гиёҳванд ўсимликлар борлиги ҳам аниқланган.
«Ҳосилнинг бир қисмини йиғиштириб олгач, ерга яна янги уруғ қадаган гумонланувчи ўз қилмишининг ошкор бўлиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Худди шунингдек, назорат тадбири давомида Навбаҳор туманининг Чорвоқгузар маҳалласида яшаб келаётган аёлнинг ҳам ўз хонадони ҳовлисида 19 туп каннабис парваришлаб келгани аниқланди. Ҳар иккала ҳолатда ҳам ашёвий далиллар холислар иштирокида расмийлаштириб олинди»,-деди Фаёз Қосимов.
Айни пайтда гумонланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.