Холанд жорий йил гол уриш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди

Холанд жорий йил гол уриш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди

Эрлинг Холанд йилнинг энг кўп гол урган футболчисига айланиб олди.

“Манчестер Сити” форварди Чемпионлар лигаси доирасида “Лейпциг”га қарши ўйиннинг 54-дақиқасида Филипп Фоденнинг узатмасидан унумли фойдаланиб, гол урди.

Норвегиялик футболчининг 2023 йилда клуби ва терма жамоаси учун 50 та гол бор. У Харри Кейндан (49, Бавария/Англия) олдинга ўтиб олди.

Улардан кейинги ўринларда “Ан-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду (48 гол) ва “ПСЖ” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе (47) бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!