Хитойдан ипак қурти уруғлари олиб келинди

Хитойдан ипак қурти уруғлари олиб келинди

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, дунё бўйлаб хитой, япон, ҳинд эман ипак қурти турлари кенг етиштирилмоқда. Улардан олинаётган маҳсулотлар ўзига хос сифати билан ажралиб туради.

Хитой Халқ Республикасининг «Shandong Guangtong Silkworm Eggs Co., LTD» компаниясидан 2024 йил баҳорги пилла етиштириш мавсуми учун ипак қурти уруғларининг биринчи партияси етиб келди, дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотида.

Мазкур рейсда жами 100 минг 473 қути ипак қурти олиб келинган. Келтирилган уруғларнинг ҳолати мўътадил, талафотлар йўқ.

Ушбу ипак қурти уруғлари Фарғона ҳамда Навоий вилоятига жўнатилди.

Маълумот ўрнида, 10 минг 959 қути ипак қурти Фарғонага, 89 минг 514 қути уруғ Навоий вилоятига етказилади.

Юк автомобилларининг иккаласи ҳам махсус ҳарорат ушлайдиган жиҳозлар билан таъминланган. Уруғлар етказилгач махсус уруғчилик корхоналари совиткичларида мавсум бошлангунига қадар сақлаб турилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!