Хитойда тош қулаши қурбонлари сони 19 кишига етди

Хитойда тош қулаши қурбонлари сони 19 кишига етди

Хитойнинг Сичуан провинцияси Лешан шаҳрида тош қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 кишига етди.

Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар бермоқда.

“19 киши ҳалок бўлди, яна беш киши енгил тан жароҳати олди”, — дейилади хабарда.

Қидирув-қутқарув операцияси якунлангани айтилмоқда. Ҳозирда қулаш сабаблари ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!