Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Дональд Трампнинг Теҳрон Вашингтон билан музокараларга қизиқиш билдиргани ҳақидаги баёнотларини рад этди.
Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Эсмоил Бағий маълум қилди.
"Биз Америка томондан учрашув бўйича ҳеч қандай сўров олганимиз йўқ", деб таъкидлади Бағий ва Трампнинг баёнотларини Қўшма Штатларга ишонч йўқолиши фонида куч кўрсатишга уриниш деб атади.
Бир кун аввал Трамп Теҳроннинг тинч мулоқотдан манфаатдорлигига ишонч билдирган ҳолда, АҚШ Эрон билан музокаралар ўтказишга келишиб олганини айтди. У, шунингдек, Эрон ядровий дастури тўлиқ бартараф этилгани ва буни МАГАТЭ томонидан тасдиқлангани ҳақидаги аввалги баёнотларини такрорлади.
Бундан ташқари, айрим ОАВлар Трампнинг вакили Стив Уиткофф яқин вақт ичида Эрон делегацияси билан учрашув ташкил этиш режасини маълум қилгани ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.