Қўшма Штатлар кибержиноятчиликка қарши кураш баҳонасида Россия ва КХДРнинг икки фуқароси ҳамда ушбу икки давлатда жойлашган тўртта компанияга нисбатан санкциялар киритди.
Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилган.
Ҳужжатга кўра, Америка чекловлари Россия фуқароси Гаик Асатрян, шунингдек, КХДР фуқароси Сонг Кум Хёкка таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, Россиянинг Асатрян ва Фортуна фирмаларига, шунингдек, КХДРда жойлашган Korea Saenal Trading Corporation ва Korea Songkwang Trading General Corporation компанияларига нисбатан санкциялар жорий этилди.
Давлат департаменти маълумотларига кўра, КХДР фуқароси Andariel хакерлар гуруҳига алоқадор, IT-мутахассисларини ноқонуний ёллаш схемасида иштирок этган ва АҚШ Молия вазирлиги компьютер тизимларига бузиб киришга уринишган. Россия фуқароси ва рўйхатга олинган тўртта компания, Америка маъмурияти маълумотларига кўра, КХДР ҳукуматига даромад келтириш мақсадида IT-ходимларини ёллаш билан ҳам шуғулланган. АҚШ Молия вазирлиги матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилишича, даромад Шимолий Кореянинг оммавий қирғин қуроллари ва баллистик ракеталарни яратиш дастурларини молиялаштиришга сарфланиши мумкин эди.
Санкциялар рўйхатига киритилиши АҚШдаги активларни музлатиш ва Америка фуқаролари ва компанияларига рўйхатга киритилганлар билан бизнес юритишни тақиқлашни англатади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.