Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Жон Рэтклифф Америка етакчиси Дональд Трампга Россиянинг Украинага зарбалар беришда кимёвий қурол қўллагани ҳақидаги мавжуд маълумотларни тақдим этишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда Рэтклифф Оқ уйда президентлар кабинетининг йиғилишида маълум қилган. "Албатта, агар кимёвий қурол қўллангани ҳужжатлаштирилган бўлса, демак, бу ноқонуний ҳисобланади ва қуролли тўқнашувлар ва келишувларнинг барча халқаро қоидаларини бузади. Ва, шубҳасиз, мен сизга шахсий равишда тақдим этишим мумкин бўлган разведка маълумотларини бу ерда тақдим эта олмайман", — деди Марказий разведка бошқармаси директори Трампга мурожаат қилиб. Лекин сиз, албатта, тоқат қилмайсиз ва ҳеч кимнинг халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузишига йўл қўймайсиз”, деди. "Бу ҳақиқат", деб жавоб берди Трамп. Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти Украина ҳудудига учинчи техник миссияси ҳақидаги ҳисоботида Украинадаги жанговар зонада тўпланган намуналарда хлорбензалмалонодинитрил заҳарли моддаси топилгани ҳақида маълум қилган эди. Мутахассислар хулосасига кўра, тақдим этилган барча намуналарда кўздан ёш оқизувчи газ излари бор бўлиб, Кимёвий қуроллар бўйича конвенцияга кўра, ҳарбий мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.