АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Украинага қўшимча қуроллар, биринчи навбатда, мудофаа қуролларини жўнатишини айтди. Шунда мамлакат Россия ҳужумларидан ўзини ҳимоя қила олади.
«Биз кўпроқ қурол жўнатамиз. Шунга мажбурмиз. Улар ўзларини ҳимоя қила олишлари керак», - деди Трамп Оқ уйда журналистларга. Унинг сўзларига кўра, украиналикларга «жуда қаттиқ зарба берилмоқда».
«Биз кўпроқ қурол, биринчи навбатда, мудофаа қуролларини юборишни режелаштиряпмиз», – деди Оқ уй раҳбари.
Пентагон, ўз навбатида, Трампнинг кўрсатмаси бўйича департамент Украинага қўшимча мудофаа қуролларини юборишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон ўзининг қурол-яроғ захираларини баҳолаш мақсадида Украина ва бошқа қатор давлатларга айрим турдаги қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатганини маълум қилганди.
The Wall Street Journal 4 июл куни Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Украинага ҳарбий ёрдамни музлатиш ҳақида буйруқ бермаганини айтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.