Диогу Жота ва унинг иштирокидаги ҳалокатининг эҳтимолий сабаблари аниқланди.
"Ливерпуль" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ҳамда унинг Португалия иккинчи лигаси "Пенафиэл" сафида тўп тепган укаси Андре Силва пайшанба куни Испаниянинг Самора вилоятидаги йўлда юз берган автоҳалокатда ҳалок бўлди.
"El Mundo" нашрининг хабар беришича, Самора йўл полицияси ҳалокатнинг энг эҳтимолий сабаблари, олдиндан тахмин қилинганидек, автомобиль ғилдираги билан боғлиқ муаммолар ва "тезликнинг сезиларли даражада оширилиши" эканлигини аниқлаган.
Ҳодиса жойида қолдирилган барча далиллар таҳлил қилинди. Ғилдираклардан бирининг асфальтдаги из чизиқлари - дастлабки хулосалар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.
Тергов гуруҳи томонидан ўтказилган экспертиза рулда Диогу Жота бўлганини кўрсатмоқда. Ҳар икки йўловчининг шахси ва жойлашуви фақат уларнинг қариндошлари томонидан танилган буюмлар ёрдамида аниқланди, сабаби футболчиларнинг танаси ёнғин туфайли жиддий шикастланган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.