Европанинг энг йирик денгиз порти, Нидерландиянинг Роттердам порти Россия билан уруш юзага келган тақдирда операцияларни ўтказиш режалари устида ишламоқда. Financial Times (FT) порт маъмурияти раҳбари Баудевейн Симонс баёнотига таяниб хабар беришича, бу Буюк Британия, Канада ва АҚШдан ҳарбий юкларни етказиб берувчи кемалар учун жой ажратиш ва фуқаролик юкларини қайта йўналтириш режаларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
Нидерландия Мудофаа вазирлиги май ойида Роттердам порти НАТО сўровига кўра ҳарбий юклар бўлган кемалар учун жой ажратиши кераклигини эълон қилган эди.
Роттердам порти ҳар йили тахминан 436 миллион тонна юкни қабул қилади ва дунёдаги энг йирик юк портлари ўнталигига киради. Йилига 28 000 денгиз ва 91 000 дарё кемаларини қабул қилади. Айни пайтда порт мунтазам равишда НАТО қўшинлари учун юкларни қабул қилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.