Хитойда бортида 122 йўловчиси бўлган Tibet Airlines самолёти ёниб кетди

Хитойда бортида 122 йўловчиси бўлган Tibet Airlines самолёти ёниб кетди

Хитойда бортида 122 йўловчи бўлган авиалайнер учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва ёниб кетди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар тарқатмоқда.

Ҳодиса Хитойнинг Чунцин шаҳридаги аэропортда юз берди. Маълумки, лайнер Tibet Airlines авиакомпаниясига тегишли.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган. Самолёт йўловчилари эвакуация қилинган. Таъкидланишича, қурбонлар бор, бироқ уларнинг сони маълум қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!