Хитой мағлуб этилди, Миср эса…

Хитой мағлуб этилди, Миср эса…

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий ва Олимпия терма жамоалари ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда ўртоқлик учрашувларини ўтказди.

Дастлаб, халқаро ўртоқлик учрашуви доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан куч синашди. Мазкур беллашувда вакилларимиз 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.

Биринчи бўлимнинг 41-дақиқасида Вэй Шихао ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасида Отабек Шукуров, 86-дақиқада Жамшид Искандеров термамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа терма жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Олимпия терма жамоамиз эса Тошкентда Миср термасига қарши ўйин ўтказди ва ёш футболчиларимиз 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Алишер Одилов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим бошида Ҳожимат Эркинов рақиб дарвозасини иккинчи марта ишғол қилди. Афсуски, бу гол офсайд сабаб бекор қилинди. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Маҳмуд Маҳаммаджонов шеригига нисбатан қўпол ўйнаган деб топилди ва ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилди.

73-дақиқада меҳмонлар вакили Билол Мазҳер ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг 90-дақиқасида Зияд Муҳаммад узоқдан зарба йўллаб, ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!