France Intelligence (Франция разведка хизмати) маълум қилишича, Хитой ўз элчихоналари орқали французча Rafale жангувчи самолётлар самарадорлигига нисбатан шубҳа уйғотишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
🚫 Маълумотларга кўра, Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳиндистонга тегишли учта Rafale самолётини уриб туширган. Бу воқеа ушбу самолётларни харид қилган давлатларда уларнинг самарадорлигига нисбатан саволлар пайдо қилишга сабаб бўлган.
Франция разведкасига кўра, Хитой ҳарбий атташелари Rafale самарадор эмас, деган қарашни ёймоқда ва мижозларга француз самолётлари ўрнига хитойлик жангувчи самолётларни харид қилишни тавсия қилмоқда.
❕ Парижда бу ҳаракатни Dassault Aviation компаниясининг глобал қурол бозоридаги позицияларини бузишга уриниш деб баҳолашмоқда.
Rafale ва бошқа қуролларни сотиш — Франция мудофаа саноати учун катта даромад манбаи саналади.
Dassault Aviation компанияси шу пайтгача 533 та Rafale самолёти сотган, шундан 323 таси экспорт қилинган. Индонезия 42 та самолётга буюртма берган ва яна қўшимча харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.