Хитой чўчқа гриппига қарши кураш бошлади

Хитой чўчқа гриппига қарши кураш бошлади

Хитой Ташқи ишлар вазири Чжао Лижианнинг айтишича, Пекин янги хавфли вирус тарқалишининг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилади.

Шу сабабли у хитойлик олимлар томонидан аниқланган "чўчқа гриппи"нинг янги штамми ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Ташқи ишлар вазири Хитойда коронавирус билан боғлиқ вазият такрорланишининг олдини олиш учун ҳар қандай вирусли таҳдидларни ва уларнинг одамларга хавфлилигини диққат билан кузатиб боришларини таъкидлади.

"Биз ҳар қандай вирус тарқалиши ва касаллик авж олишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрамиз", — деди вазир.

Олдинроқ Хитойда чўчқа гриппи штамми аниқлангани ҳақида хабар бергандик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!