Хавотир олманг! Хитой COVID-19 нинг аломатларсиз ташувчиларини ҳам ҳисобга олмоқда

Хавотир олманг! Хитой COVID-19 нинг аломатларсиз ташувчиларини ҳам ҳисобга олмоқда

1 апрелдан бошлаб Хитойда коронавирус аломатларсиз кузатилаётганлар ҳам инфекция тўғрисидаги расмий статистик маълумотларга киритилади.

Бу ҳақда бугун Хитой Давлат соғлиқни сақлаш қўмитасининг касалликларни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Чан Цзилэ баёнот берди.

"Шу мавзу доирасида бўлаётган хавотирларга жавобан, 1 апрелдан бошлаб коронавирус аломатларсиз кузатилаётганлар тўғрисидаги маълумотларни эпидемиологик вазият ҳақидаги кунлик ҳисоботларда эълон қиламиз", деди Цзилэ.

ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитасининг маълумотларига кўра, 31 март ҳолатига асосан, мамлакатда COVID-19 билан касалланган 1541 киши ушбу касалликка хос бўлган аломатлари бўлмаган тиббий назоратда бўлган, уларнинг 205 таси бошқа давлатлардан юқтириб келинган ҳолатлардир.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!