Хави Мессини 2023 йилда "Барселона"га олиб келмоқчи

Хави Мессини 2023 йилда "Барселона"га олиб келмоқчи

"Барселона" "ПСЖ"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Мессига қизиқиш билдирмоқда, деб ёзди Фабрицио Романо твиттерда.

Манба берган хабарга кўра, Каталония клуби футболчини 2023 йилнинг ёзида, французлар билан шартномаси тугайдиган вақтда қўлга киритишга умид қилмоқда. Каталонияликлар бош мураббийи Хави Эрнандес аргентиналик футболчи билан тез-тез мулоқот қилади ва унинг қайтишига умид боғлайди.

35 ёшли Месси "Барселона" тарбияланувчиси ва клуб тарихидаги энг яхши футболчи. 2022 йилнинг ёзида у клубдаги молиявий муаммолар туфайли жамоани тарк этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!