Ханчжоу-2022, шахмат: Қизларимизда йирик ғалаба, йигитларда аламли мағлубият

Ханчжоу-2022, шахмат: Қизларимизда йирик ғалаба, йигитларда аламли мағлубият

Ханчжоудаги Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақада бугун 4-тур баҳслари ўтказилди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Жанубий Корея термасига қарши дона суриб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада қизлар жамоамизнинг очколари 4 тага етди. Бу турда маҳоратли шахматчимиз Умида Омоновага дам берилди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси эса пешқадам Эрон билан тўқнаш келди. Абдусатторов, Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларида дуранг қайд этишди. Жавоҳир Синдаров эса 30-юришда қўпол хатога йўл қўйиши оқибатида мағлубиятга учради. Ваҳоланки, ушбу юришгача вазият тенг бўлиб турганди. Ҳисоб — 1,5:2,5.

Эрон ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 8 тага етказган бўлса, Ўзбекистоннинг очколари 5 талигича қолди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!