Халқаро қидирувда бўлган бухоролик шахс Туркияда қўлга тушди

Халқаро қидирувда бўлган бухоролик шахс Туркияда қўлга тушди

У Жиноят кодекснинг 5 та моддаси билан айбланган.

Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, "Қидирув" махсус тезкор профилактик тадбирида бир қатор жиноятларни содир этганликда айбланиб, 2015 йилдан бери қидирилаётган шахснинг Туркия ҳудудида яшириниб юрган манзили аниқланган.

У Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция давомида ушланган ҳамда Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши таъминланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!