Қозоғистоннинг Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, ҳамюртимиз Қудратбек Салимжонов Осиё чемпионатида яна бир бор ўз сўзини айтди. Истеъдодли полвонимиз даст кўтаришда — 169 кг, силтаб кўтаришда — 191 кг, икки кураш натижасига кўра 360 кг тошни ўзига бўйсундирган ҳолда 3 та олтин медални қўлга киритди!
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Қудратбек жорий йилда Перу пойтахти Лима шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида даст кўтариш машқида 167 кг натижа билан бронза медални қўлга киритган эди. Осиё чемпионатида эса у ўз натижасини яхшилаб, жаҳон майдонидаги тажрибасини яна бир бор исботлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.