Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) Киевда икки нафар Хитой Халқ Республикаси фуқаросини ҳибсга олди. Улар Украина мудофаа кучларининг «Нептун» ракета мажмуасига оид махфий ҳужжатларни Хитойга ноқонуний йўл билан олиб чиқишга уринаётганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда СБУ расмий Телеграм-канали орқали маълум қилди.
СБУ хабарига кўра, ушланганлардан бири — Киевдаги техник олийгоҳлардан бирида ўқиган ва 2023 йилда академик қарздорлик сабабли ўқишдан чиқарилган 24 ёшли хитойлик собиқ талабадир. У олийгоҳдан ҳайдалганига қарамай, Киевда қолган.
Иккинчи гумонланувчи — унинг отаси бўлиб, у Хитойда доимий яшайди, аммо Украинага тез-тез келиб туриб, ўғлининг агентлик фаолиятини шахсан мувофиқлаштириб келган.
Тергов маълумотларига кўра, собиқ талабадан «Нептун» ракеталари ишлаб чиқарилишига оид техник ҳужжатларни топшириш талаб қилинган. У бу мақсадда украин ҳарбий соҳасида фаолият юритувчи шахсни вербовка қилишга уринган.
Ҳозирда иккала шахсга нисбатан жиноят иши очилган. Улар 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва мулки мусодара қилиниши мумкин.
СБУ бу ҳаракатни мамлакатнинг мудофаа салоҳияти ва давлат хавфсизлигига қарши жиддий таҳдид сифатида баҳоламоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.