График процессорларга ихтисослашган Nvidia компаниясининг капиталлашуви 4 триллион доллардан ошди. Компания тарихда биринчи марта бундай бозор қийматига эришди.
Бу ҳақда савдо маълумотлари дарак бермоқда.
Тошкент вақти билан 19:48 ҳолатига кўра, Nvidia акцияларининг нархи ҳар бир қимматли қоғоз учун 164 долларгача бўлган ва 2,53 фоизга ошган.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Даниянинг Saxo Bank компанияси 2025 йил учун "ҳайратланарли прогнозлар" ҳақида гапирар экан, Nvidia муваффақияти фақат ўсиши кутилаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, Американинг ChatGPT чатботининг хитойлик рақобатчиси DeepSeek фонд бозорларини "силкитган" ва АҚШнинг технологик етакчилигини шубҳа остига қўйган. Чатботнинг янги версияси рақобатчиларга қараганда камроқ қувватга эга чипларда ишлайди, бу эса энг замонавий чипларни ишлаб чиқарувчи Nvidia Corp каби компаниялар ортиқча баҳоланганми деган савол туғдиради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.