Конго Республикаси футбол федерасияси раҳбари Жан-Ги Блез Майолас Халқаро футбол федерасияси (ФИФА)дан 1,3 миллион доллар, жумладан, аёллар миллий терма жамоаси учун мўлжалланган 500 минг долларни ўзлаштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
"2018 йилда президент этиб сайланганидан бери Майолас жаҳон футболини бошқариш органидан маблағ ўғирлаш учун бир қанча ширкатлардан фойдаланган. Мамлакат олий дивизионидаги барча аёллар клублари президентлари имзолаган декларацияга кўра, ФИФА томонидан 202 йилда юборилган 500 минг долларнинг атиги 20 минг доллари тўланган", дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Майолас 8 йилдан бери қурилиши тугалланмаган Иньедаги миллий ўқув маркази учун 800 минг доллар ажратган бўлиши мумкин.
Нашр манбасига кўра, бунчалик узоқ вақт давомида пул қаерга кетганини ҳали ҳеч ким тушуна олмаяпти.
Майолас ҳозирда ўз вазифаларидан четлатилган, дея таъкидлайди нашр.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.