WBO рейтинги. Ҳасанбой Дўсматов кўтарилди

WBO рейтинги. Ҳасанбой Дўсматов кўтарилди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) февраль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Унда ўзбекистонлик боксчилардан фақатгина Ҳасанбой Дўсматовнинг ўрни ўзгарган. У 7-поғонадан 6-ўринга юқорилаган. Қолганлар эса ўтган ой рейтингидаги ўз ўринларини сақлаб қолишган.

Рейтингдан 6 нафар боксчимиз жой олган:

Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): 6-ўрин (ўтган ой 7-ўринда эди);

Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) 5-ўринда қолди;

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) 7-ўринда қолди;

Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдаги каби 3-ўринни эгаллади;

Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдагидек 7-поғонада;

Баҳодир Жалолов (супер оғир вазн - 90,7 кг) 15-ўринда қолди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!