Вучич армияни максимал жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирди
Сербия президенти Александр Вучич давлат армиясининг жанговар тайёргарлигини юқори даражада ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Kurir нашрининг хабарига кўра, у Сербия қуролли кучларига зудлик билан Косово ва Метохия билан маъмурий чегаралар йўналишида олдинга силжишни буюрган.
Аввалроқ, Косово шимолидаги вазият муносабати билан 26 декабрдан огоҳлантирувчи ҳолат жорий қилинган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).