Вояга етмаганлар орасида энг кўп жиноят қайси вилоятларда содир этилган?

Вояга етмаганлар орасида энг кўп жиноят қайси вилоятларда содир этилган?

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Олий суд, Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини бошқариш бўйича республика кенгаши ўтказган тадбирда жорий йилнинг 10 ойида вояга етмаганлар содир этган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 426 тага камайгани маълум қилинди.

Жиноят турларидан гиёҳвандлик 3 тага, номусга тегиш 12 тага, безорилик 18 тага, босқинчилик 24 тага, талончилик 44 тага ва ўғрилик 252 тага камайган. Шунингдек, ёшлар содир этган жиноятлар 30,4фоизга, жиноятларда иштирок этган ёшлар сони 36 фоизга камайди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида 39 минг 132 нафар шахс жиноят содир этган. Шундан 13 минг 423 нафари ёки 34,3 фоизи вояга етмаганлар ва ёшлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Бу кўрсаткични вилоятлар мисолида кўрадиган бўлсак, Фарғонада 34,5 фоиз, Сирдарёда 34,1 фоиз, Қашқадарёда 32,3 фоиз, Тошкент вилоятида 36,4 фоиз, Сурхондарёда 34 фоиз ва Тошкент шаҳрида 39,4 фоизни ташкил этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!