Винисиус Испанияда 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Винисиус Испанияда 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания чемпионатининг 2022/23 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Мадридда Испания футболчилари ассоциациясининг (AFE) тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Футболчи 2018 йилдан буён "Реал"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда 23 ёшли бразилиялик футболчи жамоа сафида ўнта ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Бразилиялик форвард яқинда Мадрид клуби билан 2027 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!