Видео: Бош вазир Абдулла Арипов Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевни сўзга чақирди, аммо...

Видео: Бош вазир Абдулла Арипов Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевни сўзга чақирди, аммо...

Бош вазир Абдулла Ариповнинг 1 июнь куни Фарғона вилояти Сўх туманида аҳоли билан ўтказган очиқ учрашувида маҳаллий жамоатчилик фаоллари Қирғизистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга ўтишда юзага келадиган қийинчиликлардан шикоят қилди. Мулоқот видеоси ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.

Хусусан, сўзга чиққанлардан бири фарзанди ўз вақтида қўшни мамлакат вакилларининг таҳдидидан сўнг реанимацияга тушгани, бошқаларнинг болаларини қамаб қўяётганини, хавфсиз коридорсиз Ўзбекистонга ўтиш имконсиз бўлиб қолганини, баён қилиб: «Илтимос, мана шунча халққа раҳмингиз келсин», деб бош вазирга мурожаат қилган.

Бунга жавобан бош вазир Абдулла Арипов: «Ҳожи ака, бундан кейин бундай бўлмайди», — дея Фарғона вилояти ҳоким Шуҳрат Ғаниевга мурожаат қилмоқчи бўлган. Шунда учрашувга келган сўхликлар бақир-чақир билан кескин норозилик билдирган.

 

Шундан сўнг бош вазир аҳолини тинчлантиришга уринган, маҳаллий фаоллардан бири эса йиғилганларга тожик тилида мурожаат қилиб, тартибни сақлашга чақирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!