Вьетнам: Кучли жазирама фермерларнинг ишлашини қийинлаштирмоқда

Вьетнам: Кучли жазирама фермерларнинг ишлашини қийинлаштирмоқда

Вьетнамдаги кучли жазирама маҳаллий фермерларнинг ишига тўсқинлик қилмоқда. Ғайритабиий ҳарорат туфайли одамлар фақат кечқурун гуруч экишмоқда, деб хабар беради маҳаллий ОАВ.

Июнь ойининг бошидан қайд этилаётган иссиқ ҳаво ҳарорати камдан-кам ҳолларда 40 даражадан пастга тушмоқда. Фермерларнинг сўзларига кўра, сўнгги ҳафталарда далалардаги ишлар кечаси бирдан, ҳатто иккитадан бошланмоқда.

Айтишларича, айнан шу пайтда ҳаво ҳарорати иш учун қулай бўлиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнамда рекорд даражадаги ҳарорат ўтган йили қайд этилган. Ўшанда Хачин вилоятида термометр деярли 44,5 даражага етган.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!