“Вагнер” гуруҳи Мали армияси билан қўшма операцияларда тинч аҳоли вакилларини отиб ўлдирди

“Вагнер” гуруҳи Мали армияси билан қўшма операцияларда тинч аҳоли вакилларини отиб ўлдирди

Россиянинг “Вагнер” ёлланма аскарлар гуруҳи Мали ҳукумати армияси билан қўшма операцияда тинч аҳоли вакилларини отиб ўлдирди. Бу ҳақда Anadolu нашри Human Rights Watch манбаси маълумотларига таяниб, хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, “Вагнер” гуруҳи ўтган йилнинг декабрь ойидан бери Мали армиясига кўплаб рейдлар ва дрон ҳужумлари амалга оширишда ёрдам бериб келмоқда. Ушбу ҳужумларда тинч аҳоли вакиллари, жумладан болалар ҳалок бўлган

Human Rights Watch манбаси томонидан чоп этилган “Мали: ҳарбийлар ва Вагнер гуруҳининг тинч аҳолига нисбатан ваҳшийликлари” номли ҳисоботда Вагнернинг тинч аҳолини нишонга олганига алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, 16-17 январь кунлари гуруҳнинг тинч аҳолига ўт очиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлган. Улардан 4 нафари бола бўлган.

“Вагнер” гуруҳи бугунги кунда Малидаги маҳаллий кучларга ҳарбий машғулотлар ўтади. Давлат раҳбарларини яқиндан ҳимоя қилади ва энергия объектларини қўриқлайди.

АҚШ Молия вазирлиги 2023 йилнинг май ойида Малидаги “Вагнер” гуруҳи раҳбарига нисбатан содир этилган жиноятлар учун санкциялар қўллашини маълум қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!