Вадим Абрамов: "Қирғизистон билан ўйин ТВ орқали тўғридан-тўғри намойиш этилиши мумкин"

Вадим Абрамов: "Қирғизистон билан ўйин ТВ орқали тўғридан-тўғри намойиш этилиши мумкин"

Олдинроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Вадим Абрамовнинг хоҳиши туфайли телевидениеда намойиш этилмаслиги ҳақида хабар тарқалганди.

Аммо Вадим Абрамов ўйинни ТВ орқали кўрсатиш мумкинлиги, бунга ҳеч қандай қаршилик йўқлигини маълум қилди.

Вадим Абрамов:

«Терма жамоа учун мухлислар ва уларнинг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим. Саудия Арабистони билан ўйинда трибуналар тўла бўлишига ишонаман. Лекин Қирғизистон билан учрашув ўртоқлик мақомига эга бўлгани сабабли бизда кўпчилик мухлислар стадионга келмаслиги мумкин деган тахмин бор эди.

Шу боис, яъни мухлислар билан тўлган трибуналар қаршисида ўйнаш истагида биз ТВ орқали трансляция қилинмагани маъқул, деб ўйлаб қолдик. Бу шунчаки таклиф эди, биз азбаройи футболимиз ихлосмандлари стадионга келишларини хоҳлаганимиз учун шундай дедик. Қолаверса, шу орқали Саудия Арабистонига "сюрпризлар" тайёрлаш мумкин эди.

Майли, агар Миллий телерадиокомпания хоҳласа, Ўзбекистон-Қирғизистон ўйинини трансляция қилиши мумкин, бизда ҳеч қандай қаршилик йўқ».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!