«Ўзстандарт» Red Bull энергетик ичимлигига сертификат беришни рад этди

«Ўзстандарт» Red Bull энергетик ичимлигига сертификат беришни рад этди

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан Red Bull энергетик ичимлигига мувофиқлик сертификати расмийлаштириш рад этилди. Бу ҳақда «Дарё»га агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, истеъмолчиларнинг озиқ-овқат маҳсулоти тўғрисида ишончли маълумотга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 июлдаги қарори билан «Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламенти тасдиқланган бўлиб, унда озиқ-овқат маҳсулоти давлат тилидаги ёзувлар тарзида тамғаланиши белгилаб қўйилган.

Республика синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан сертификатлаштириш жараёнида импортёр New Optimal масъулияти чекланган жамияти томонидан Ўзбекистонга олиб келинган Red Bull савдо маркасидаги энергетик ичимлиги (ишлаб чиқарувчи Rauch Fruchtsafte Gmbh & Co. Og, Австрия) юқорида келтирилган умумий техник регламентнинг ёрлиқланиш қисми талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Хусусан, ичимлик ёрлиғидаги маълумотлар давлат тилида мавжуд бўлмаганлиги сабабли маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштириш рад этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!