Ўзгидромет сел хавфидан огоҳлантирди

Ўзгидромет сел хавфидан огоҳлантирди

2021 йил 1-2 август кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Марказ эртага, 2 август куни Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиши, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!