“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” томонидан Устюрт регионида газ қазиб чиқариш ва захира ҳажмини ошириш борасида бажарилаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилишида қуйилган вазифалар, шунингдек Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида энергетика соҳасида юзага келган вазиятни барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан табиий газ қазиб чиқаришга амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўрганилмоқда.
“Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Устюрт регионида бўлиб, аномал совуқ ҳарорат давом этаётган даврда бошқармада 2023 йилда режалаштирилган геологик техник тадбирлар ижроси, хусусан углеводородлар захираларини кўпайтириш, конлардан табиий газ қазиб чиқаришни ошириш ҳамда технологик объектларни ишга тушириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда жойларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Назорат ишлари Устюрт регионида углеводородлар захирасини ўстириш Дастури доирасидаги ишларни жойидан назорат қилиш мақсадида мавжуд конларнинг қуйи қатламлари истиқболлигини ўрганиш бўйича бурғиланаётган “Қуйи Шарқий Бердах” 5-сонли, “Қуйи Шимолий Бердах” 4-сонли излов қидирув қудуқларидаги бурғилаш жараёнлари ҳолатини ўрганди.