Ўзбекистоннинг яна икки вакили жаҳон чемпионатида чорак финалга чиқди

Ўзбекистоннинг яна икки вакили жаҳон чемпионатида чорак финалга чиқди

Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кунида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг яна икки вакили чорак финалга чиқди.

Ўзбекисон шарафини -57 кг вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Миразиз Мирзахалилов 1/8 финалда марокашлик Муҳаммад Ҳамутга қарши баҳс олиб борди.

Рақибига қараганда кучли ва аниқ зарбалар йўллай олган Мирзахалилов ушбу беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди (4:1) ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. У кейинги босқичда Кайрат Ералиев (Қозоғистон) ва Бутди Чатчаи (Таиланд) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.

Шунингдек, -69 килограмм вазн тоифасида Бобоусмон Батуров америкалик Деланте Жонсонга қарши баҳс олиб борди. 3 раунд якунига кўра Бобоусмон Батуров мусобақани давом эттирадиган бўлди (5:0). Энди у чорак финалда Баярху Ганбатар (Мўғилистон) ва Зияд Эйшаш (Иордания) жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Бунгача Ўзбекистон бокс терма жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Шаҳобиддин Зоиров қирғизистонлик Азат Усеналиевни енгиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Терма жамоанинг уч вакили эса турнирдаги иштирокини эрта якунлади. Бироз олдинроқ, -91 кг вазн тоифасидаги Санжар Турсунов ҳиндистонлик Санжит Санжитга ютқазиб, турнирдаги иштирокини якунлади. Унгача -75 кг вазн тоифаси вакили Фанат Қаҳрамонов ва -63 кг вазн тоифасидаги Элнур Абдураимов ҳам турнирни нимчорак финалдан тарк этганди.

Ўзбекистон терма жамоасининг яна 2 нафар вакили чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.

-81 кг: Дилшод Рўзметов – Андре Паул Арадоай (Руминия)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Цотне Рогава (Украина).

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!