Ўзбекистонликларда энг кўп аниқланаётган онкологик хасталиклар номи маълум қилинди

Ўзбекистонликларда энг кўп аниқланаётган онкологик хасталиклар номи маълум қилинди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, 2030 йилда бутун дунёда ўсма хасталиклари билан 15 миллион киши касалланиши мумкин. Ўзбекистонда йилига 22 мингдан ортиқ беморларда онкологик хасталик аниқланмоқда.

Рўйхатга олинган хавфли ўсма касалликлари орасида сут бези, ўпка, қон ва лимфоид тўқималар хавфли ўсмалари ҳамда бачадон бўйни раки билан касалланиш кўрсаткичлари ошиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотлар босқичма-босқич давом этаётган бўлса-да, ўсма касалликлари билан касалланишни камайтириш мақсадида давлат миқёсидаги кенг қамровли дастурларнинг амалга оширилиши, кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратилиши, айниқса, узоқ қишлоқ жойларда ишлаётган умумий амалиёт врачларининг онкологик сезгирлигининг оширилиши ва тиббий кўрик сифатининг яхшиланишига ҳамон зарурат катта бўлиб қолмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари ҳамкорлигида ўтказилган семинарда ўсма касалликларини эрта аниқлаш, олдини олиш ва самарали даволаш нақадар муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Онкологик беморларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, ўсма касалликларнинг олдини олиш, мазкур йўналишга оид муаммоларнинг ҳал этилишига қаратилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича амалий таклифлар билдирилди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!