Ўзбекистонлик спортчилар Болгарияда ўтказилган гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичида медалларни қўлга киритишди

Ўзбекистонлик спортчилар Болгарияда ўтказилган гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичида медалларни қўлга киритишди

Болгариянинг Варна шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон “Челленж” кубогининг биринчи босқичи ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлди.

Ҳамюртларимиздан Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Расулжон Абдураҳимов брусдаги машқда 14,233 балл билан олтин медаль соҳибига айланди. Спорт отидаги машқда 14,500 балл жамғарган Абдулла Азимов эса шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Батафсил:

Брус:

1. Расулжон Абдураҳимов (Ўзбекистон) – 14.233

2. Йордан Александров (Болгария) – 14.233

3. Жермейн Грунберг (Нидерландия) – 14.066


От:

1. Матвей Петров (Албания) – 14.800

2. Абдулла Азимов (Ўзбекистон) – 14.500

3. Артур Давтян (Арманистон) – 14.233


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!