Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Россиянинг Украинадаги урушини "шартсиз қўллаб-қувватлашини" билдирди — бу ҳақда Пхеньян давлат оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Ким Чен Ин Шимолий Кореяга ташриф буюрган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда, Пхеньян "Украина инқирозининг илдиз сабабларини бартараф этишда Россия раҳбарияти томонидан кўрилган барча чораларни қўллаб-қувватлашини" таъкидлади.
Ғарб расмийларининг фикрича, Шимолий Корея ўтган бир йил ичида тахминан 11 минг нафар аскарни Россияга юборган, улар Украинага қарши урушда иштирок этмоқда.
Шимолий Кореянинг KCNA давлат ахборот агентлигига кўра, Ким ва Лавров шанба куни “дўстона ва ишончли муҳитда” учрашган. Ким Чен Ин Россия армияси ва халқининг “мамлакатнинг қадр-қиммати ва асосий манфаатларини ҳимоя қилишдек муқаддас ишда” албатта ғалаба қозонишига қатъий ишонч билдирганини айтди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Telegram орқали Ким ва Лавровнинг қўл сиқишиб, бир-бирини бағрига босган видеосини эълон қилди.
ТАСС агентлигининг хабар беришича, Лавров ўзининг шимолий кореялик ҳамкасби Чхве Сон Хуи билан ҳам учрашган ва Россияни қўллаб-қувватлаш учун юборилган “қаҳрамон Шимолий Корея аскарлари”га миннатдорлик билдирган.
Шимолий Кореянинг Россияга ҳарбий ёрдамини тиклаши, АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага ҳарбий ёрдамни қайта бошлаган бир пайтда содир бўлмоқда.
Трамп NBC News'га берган интервьюсида, НАТО орқали Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича келишувга эришганини маълум қилди. Бу қарор Россия ҳаво ҳужумларининг кучайиши ортидан қабул қилинган.
Пхеньян биринчи марта расман 2025 йил апрель ойида ўз аскарларини Россияга юборганини эълон қилган. Бу хабар Украина ва Ғарб давлатлари томонидан йирик миқёсдаги ҳарбий кучлар ҳаракати фош этилгандан кейин пайдо бўлган.
Ким Чен Ин ва Россия президенти Владимир Путин ўтган йил июнь ойида келишув имзолаган эдилар, унга кўра агар икки давлатдан бири “агрессияга учраса”, иккинчиси уни қўллаб-қувватлаши шарт.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Жума куни кечқурундан бошлаб оммавий ахборот воситаларида 15 август куни Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Путин муҳокама қилмоқчи бўлган «тинчлик режаси» ҳақидаги тафсилотлар тарқала бошлади.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.