Ўзбекистонлик курашчилар Беларусдаги мусобақада шоҳсупага кўтарилди

Ўзбекистонлик курашчилар Беларусдаги мусобақада шоҳсупага кўтарилди

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Беларусда халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Спортчилар йиғин доирасида Олимпиада чемпиони Олег Караваев хотирасига ташкил этилган халқаро мусобақада иштирок этди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.

Қизиқарли беллашувларга бой баҳсларда ўзбекистонлик курашчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлдилар. Ўзбекистон терма жамоаси Беларусдаги машғулотларни 28 ноябрга қадар давом эттиради. Халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик курашчилар:

Олтин медаль:

-72 кг: Абдулло Алиев.

Кумуш медаль:

-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев;

-72 кг: Аброр Атабаев.

Бронза медаль:

-63 кг: Исломжон Баҳромов;

-72 кг: Маҳмуд Бахшуллоев;

-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!